Ўз O'z Ру En

МАҲОРАТ МАШҒУЛОТЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича Қўриқлаш бошқармаси томонидан ёшларни от спортига қизиқтириш ҳамда уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида маҳорат дарслари ташкил этилди.
Тадбир давомида Вобкент туманидаги 13-сонли мактаб ўқувчиларига мураббийлар ва ходимлар томонидан от билан муомала қилиш ва отни парваришлаш сир-асрорлари ўргатилди.
Ўқувчи ёшлар мазкур тадбир орқали миллий ва замонавий от спорти турларига доир қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.
Бу каби маҳорат машғулотлари болалар ва ўсмирларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга ва от спортига бўлган қизиқишларини яна ортишига хизмат қилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech