Ўз O'z Ру En

От йўрттириш бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди

Миллий гвардия от спорти бўйича Республика олий маҳорати мактабида “От йўрттириш” туридан Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада республиканинг барча ҳудудларидан келган 20 дан ортиқ энг моҳир чавандозлар иштирок этишди. Ушбу мусобақанинг КЮР Senior II йўналишида Миллий гвардия от спорти бўйича Республика олий маҳорати мактаби ҳарбий хизматчиси Феруза Абдуллаева Лотос лақабли отида фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Корнесс лақабли оти билан беллашган маҳоратли чавандоз Инна Токмокова иккинчи ўринга лойиқ деб топилди.
Қолган йўналишларда ҳам ғолиб ва фаол иштирокчилар аниқланиб ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.
Сафдошимиз, маҳоратли чавандоз Ф.Абдуллаевани ушбу ютуғи билан Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech