Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларни қасамёд қабул қилиш ва навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди. // Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Регби-7 халқаро турнири ўз ниҳоясига етди ва турнир давомида етакчилик қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. // От пойгаси бўйича жаҳон чемпионати // Спортнинг "Ўқ отиш" тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловида Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” жамоаси ғолибликни қўлга киритди // Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ўртасида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови Республика босқичи ғолиблари аниқланди // Волейбол бўйича миллий гвардия кубоги мусобақалари // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири ўтказилди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловига старт берилди // Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлиги ва ахлоқий-руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.// Миллий гвардия марказий девони бошқармалари ўртасида мини-футбол турнири ўтказилди. // Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” хайрия акциясида фаол иштирок этишмоқда иштирок этишди // Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оила аъзолари иштирокида байрам тадбирлари // Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари// Мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси // Давлатимиз раҳбари топшириғи билан жойларда республика ишчи гуруҳи томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган манзилли ишлар давом эттирилмоқда. Мазкур ишчи гуруҳ таркибида бўлган Миллий гвардия қўмондони ўринбосари бошчилигидаги соҳага оид мутахассислар томонидан Самарқанд вилояти бўйлаб маҳаллалар кесимидаги зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. // Жорий йилнинг 2-4 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган "Мудофаа соҳасида инновацион технологиялар" фестивалида Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари юқори натижаларни қўлга киритишди. // Миллий маданиятимиз ва тарихимизни ўрганиш-Ватанга бўлган муҳаббатимизни янада оширади// Аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар ҳамда ёшлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди // «Ёш гвардиячи» ҳарбий-спорт мусобақаси // Умумий овқатланиш масканидаги бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжали «ташвиш» хабари орқали етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳамда барча ҳудудий бошқармаларда "Бурч, Садоқат, Жасорат" шиори остида янги 2024-2025 ўқув йилига бағишланган маънавият дарси бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

ЎЗБЕКИСТОН КАМОНДАН ОТИШ ФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ ЯНГИ РАҲБАРИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҚЎМОНДОНИ РАИСЛИГИДА ВИДЕО-СЕЛЕКТОР ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси раиси, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида видео-селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, Камондан отиш федерацияси мутасадди раҳбарлари, мураббийлар ҳамда спортчилар иштирок этди.

Миллий гвардия қўмондони Камондон отиш федерация раиси сифатида илк маротаба ўтказган мазкур йиғилиш кун тартибида  иккита масала, Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг ҳудудий бўлинмалари раисларини тайинлаш ва таништириш ҳамда мамлакатимизда Камондан отиш федерациясининг бугунги кундаги ҳолати, келгусидаги вазифалари кўриб чиқилди.

 Йиғилиш давомида Федерация раиси томонидан мамлакатимизда Камондан отиш спортини ривожлантириш ва оммалаштириш, миллий терма жамоанинг Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида, Жаҳон чемпионатлари ва бошқа йирик мусобақаларда муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларга тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга, федерациянинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлигига номзод этиб, Миллий гвардия ҳудудий қўриқлаш бошқарма бошлиқларини тайинлаш таклифи киритилди ва ушбу таклиф федерация мураббийлари ва спортчилари томонидан бир овоздан қўллаб -қувватланди.

Шунданг сўнг, Камондан отиш федерациясининг ҳудудий бўлинмаларига тайинланган раҳбарлар фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда  уларга юклатилган вазифаларга фидойилик билан ёндашишларига ишонч билдирилди.

Йиғилиш давомида кун тартибидаги иккинчи масаласи бўйича  федерациянинг бугунги кундаги фаолияти чуқур таҳлил қилиниб, бир қатор мавжуд хато ва камчиликлар муҳокама қилинди. Унда айрим вилоятларда Камондан отиш спорт федерациясининг бўлимлари ташкил этилган бўлсада, фаолияти тўлақонли йўлга қўйилмаганлиги (Мисол учун Қорақалпоғистон Рес.ва Сирдарё в.), Андижон Хоразм, Наманган ва Тошкент вилоятларида бўлса умуман бўлинмалар фаолияти ташкил этилмаганлигива шунингдек,  федерациянинг очиқ турдаги спорт объектлари фақатгина Тошкент, Самарқанд ҳамда Фарғона шаҳарларида мавжуд бўлиб, бошқа ҳудудларда ҳалигача барпо этилмаганлиги, шунингдек, ҳудудий бўлинмалар тегишли спорт анжомлари билан тўлиқ таъминланмаганлиги таъкидлаб ўтилди.

Камондан отиш спорт тури бўйича олий маълумотли ва юқори малакали мураббийлар етишмаслиги сабабли республика ва халқаро спорт мусобақаларининг юқори савияда ташкил этилмаганлиги мазкур спорт турини ривожланмасдан қолишининг асосий омилларидан бири эканлиги ҳақида тўхталиб, ушбу камчиликларни бартараф этиш юзасидан  бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси раиси Р.Джураев томонидан Давлатимиз Раҳбарининг 2021 йил 17 июндаги Қарори талаблари асосида Камондан отиш спорт турини оммалаштириш ва ривожлантиришда  аввало иқтидорли ёшлардан иборат спортчиларимиз ва тажрибали мураббийлар сафини кенгайтириш бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқ берилди.

Жумладан, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизими ишлаб чиқилиб йўлга қўйилиши;

- ушбу спорт тури билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш ҳамда замонавий спорт анжомлари, жиҳозлари, кийимлари ва экипировкаси билан таъминлаш борасида мунтазам ишлар олиб борилиши;

- жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар томонидан паракамондан отиш спорт тури билан шуғулланиш учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг Паралимпия ва Параосиё ўйинлари ҳамда халқаро мусобақалар, турнирлар ва жаҳон чемпионатларида доимий ва муносиб иштироки таъминланиши;

- худудларда мусобақалар ҳамда турнирларни доимий равишда ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда вилоятнинг рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш бўйича тизимли чора тадбирлар амалга оширилиши;

- камондан отишни миллий спорт тури сифатида кенг ёритиш ҳамда тарғиб қилиш ишларини ташкиллаштириш, оммалаштириш, аҳолининг ушбу спорт турига қизиқишини ошириш ишлари ташкиллаштирилиши;

- вилоятнинг ҳар бир болалар-ўсмирлар спорт мактабларида (шу жумладан, келгусида янги ташкил қилинаётган мактабларда) мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, камондан отиш секция ва бўлимлари ташкил этилиши;

- вилоятнинг ҳар бир олимпия захиралари коллежларида (шу жумладан, келгусида янги ташкил қилинаётган коллежларда) камондан отиш бўлимлари очилиши;

- жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида режага асосан мураббийлар, ҳакамлар ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини, ошириш бўйича ишлар олиб борилиши;

- худуларда камондан отиш спорт тури бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг уч босқичли тизими жорий этилиши:

биринчи босқичда – таълим муассасалари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия захиралари коллежлари ва бошқа спорт таълим муассасаларидан сараланган спортчилар ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари (туман/шаҳар ҳокими кубоги) ўтказиб борилиши;

иккинчи босқичда – туман (шаҳар) мусобақалари ғолиблари ва совриндорлари ўртасида ҳудудий мусобақалар (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари кубоги) ўтказилиши;

учинчи босқичда – ҳудудий мусобақалар ғолиблари ва совриндорлари ўртасида республика мусобақалари ташкиллаштирилиши;

 шунингдек, бир ой муддатда, норматив-хуқуқий базани яратиш, федерация худудий бўлинмаларининг Низоми қайта кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Адлия вазирлигидан қайта рўйхатдан ўтказилиши, штат жадвали қайта кўриб чиқилиб тасдиқланиши ва тасдиқланган штат жадвалига асосан мутахассис-кадрлар билан тўлдириш бўйича ишларни амалга ошириш юзасидан федерациянинг ҳудудий бўлинмаларига янги тайинланган раҳбарларига топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, юқорида кўриб чиқилган  вазифаларни самарали ва тизимли амалга оширилиши федерация раиси ўринбосарлари зиммасига юклатилиши таъкидланиб, Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари этиб О.Имамов ва жойларда федерациянинг ҳудудий бўлинмалари раҳбари этиб Қўриқлаш бошқармаси бошлиқлари тайинланганлигини ҳисобга олган ҳолда уларга тўғридан-тўғри раҳбарлик қилувчи Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари-Қўриқлаш Бош бошқармаси бошлиғи полковник М.Ганиев номзоди таклиф қилинди ва йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

 Шунингдек, федерация раиси келгусида Камондан отиш федерацияси Миллий гвардия билан ҳамкорликда бор  куч-имкониятларни ишга солган ҳолда қисқа фурсат мобайнида спортчиларимизни халқаро мусобақаларда нуфузли ўринларни эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилишига ва кўзланган мақсадга эришилишига ишонч билдирди.

 

 

 

Text to speech