“Ҳарбий оилалар билан ишлашнинг ўзига хос модуллари, индикаторлари ва шарқона мотивлари” мавзусидаги ўқув йиғини ўтказилди.
Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ташкил этилган тадбирда олима, фалсафа фанлари доктори, профессор Ж. Шермуҳамедова, Миллий гвардия Марказий девони масъуллари шунингдек, ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича масъул офицерлари иштирок этишди. Ўқув йиғини “Ҳарбий оилалар билан ишлашнинг ўзига хос модуллари, индикаторлари ва шарқона мотивлари” мавзусидаги семинар тренинг билан бошланди.
Шундан сўнг иштирокчилар гуруҳларга бўлинган холда “Оилаларда низоли жараёнларни олдини олиш ва Оиланинг маънавий қиёфаси мавзуларида мантиқий мутолаа қилишди ва ҳар бир гуруҳ ўзининг тажрибасидан келиб чиқиб, оилавий низони олдини олиш механизмлари ҳақида фикр билдиришди.
Шунингдек тадбирда оилалар билан ишлашнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари, ҳарбий хизматчилар оилалари билан ишлаш бўйича илғор хорижий тажрибалар, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ва ёш ҳарбий хизматчиларни оила қуришга тайёрлаш, оилавий муносабатлар диагностикаси ва консультацияси, оилавий ҳуқуқий муносабатлар ва уларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари мавзулари бўйича тингловчиларнинг малакалари оширилди.
Якунда республикамизнинг барча вилоятларидан келган офицерлар учун Миллий гвардия Марказий девонида ташкил этилган музейга ва Тошкент шаҳридаги диққатга сазовор жойларига экскурсия уюштирилди.