Пора эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган шахс жиноят устида қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментга фуқаро М.Т. мурожаат қилиб, қизи Қўқон тиббиёт коллежига ўқишга кириш имтиҳонларида етарли балл ололмагани ва Шарофиддин исмли шахс ўзини ушбу коллежнинг ўқитувчиси деб таништириб, қизини 300 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилгани тўғрисида маълумот берган.
47 ёшли коллеж ўқитувчиси Т.Ш. ўз хизмат хонасида белгиланган пулни олаётган вақтида Департамент ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан амалга оширилмоқда.