Ўз O'z Ру En

САЙЁР ҚАБУЛ – МУАММО ВА ЕЧИМ

Бугунги кунда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, куни кеча Хоразм вилоятида Урганч ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда Миллий гвардия ҳудудий бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари билан сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур тадбирда 15 дан ортиқ давлат ташкилотларининг мутахассислари иштирокида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш юзасидан уларнинг оила аъзоларини бандлигини таъминлашга кўмаклашиш масалалари ўрганиб чиқилди ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ушбу ярмаркада ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари масъул ходимлардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди. Тадбирда жами бўлиб, 32 нафар фуқаро вилоятда мавжуд бўш иш ўринларига жойлашиш учун мурожаат қилган. Ушбу мурожаатларни қисқа вақт ичида ҳал қилиш учун тегишлилиги бўйича масъул идора ташкилотларга вазифалар юклатилди ва шу ернинг ўзида давлат хизматлари маркази орқали 6 нафар фуқаронинг ижтимоий масалалари ҳал этилди, 8 та мурожаатга тегишли соҳа вакиллари томонидан тушунтириш берилган бўлса, 18 та мурожаат назоратга олини, қисқа муддат ичида ҳал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Тадбир сўнгида китоб ярмаркаси ташкил этилиб, ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари ўзлари қизиққан бадиий, тарихий ва бошқа китобларни сотиб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech