Ўз O'z Ру En

ВАКЦИНА – САЛОМАТЛИК ВА ЧЕКЛОВЛАРСИЗ ҲАЁТ

Вакцина бу айни бир-касалликка қарши организмида турғун иммунитет ҳосил қилувчи препаратдир. Аҳоли саломатлигини сақлаш ва уларни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилишда вакцина олиш энг ишончли ва самарали усулдир.

Жорий йилнинг 21 июль куни Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли 2-сонли оилавий поликлиника мобил бригадаси билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари вирусга қарши вакцина билан эмланди.

Бу жараёнда барча шарт-шароитлар яратилиб, кўнгилли равишда ташриф буюрган оилаларга бошқарма тиббиёт пунктида мутахассис шифокорлар томонидан эмлаш ишлари амалга оширилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech