Ўз O'z Ру En

ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИККА ЕТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция дунё ҳамжамияти эътиборида бўган, юқори савияда ташкиллаштирилган конференциянинг мазмун- моҳиятини ҳарбий хизматчиларга етказиш мақсадида Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вилоят маърифатпарварлар жамияти аъзоси, вилоят хокимлиги тарғиботчиси З. Неъматова ва бошқа бир қатор ташкилотлар вакиллари таклиф этилиб, ҳарбий хизматчилар ўртасида кенг муҳокама қилинди ва чуқур ўрганилган ҳолда давра суҳбатлари ташкил этилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech