“Ёш гвардиячилар” ҳарбий спорт мусобақасининг Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят босқичлари ўтказилмоқда. / /Муддатли ҳарбий хизматчилар билан ўқ отиш ва махсус тайёргарлик машғулотлари олиб борилмоқда. / / Миллий гвардия тизимида маънавий – маърифий ишларни ташкил этишни янги босқичга кўтаришга қаратилган ўқув семинари ўтказилди. / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида учувчисиз учиш аппаратлари мутахассисларини тайёрлаш бўйича навбатдаги ўқув йиғини якунланди. / / Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизматни ўташга бел боғлаган ёш аскарлар Ватанга қасамёд қилишди. / / Миллий гвардия фаолиятига доир 2025 йил учун белгилаб олинган устувор вазифалар ижросига қаратилган навбатдаги кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши ўтказилди. / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология хизмати жамоаси “Ўзбекистон сҳемпионати – 2025” кўргазмасида турли номинациялар бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

ЯНГИ ТИЗИМ ОРҚАЛИ УЛКАН МАРРАЛАР САРИ

Бугун 12 август куни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев раислигида “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг ижросига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Олдин хабар қилганимиздек, мазкур қарорни мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар мутасаддилари иштирокида видеоселектор бўлиб ўтган эди. Бугунги йиғилишда Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ва ушбу йўналишга масъул ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этдилар.

Йиғилиш мобайнида Миллий гвардия қўмондони томонидан мазкур қарорда белгилаб берилган аниқ вазифалар ва мақсадли йўналишларга тўхталиб ўтилди. Шу вазифалар юзасидан жорий қилинган янги тизимга асосан, Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари ҳамда янги ташкил қилинган биринчи бошқарма бошлиғи лавозимига полковник А.Пирматов ва иккинчи бошқарма бошлиғи лавозимига полковник З.Абдуллаевлар тайинланганлиги маълум қилинди.

Шунингдек, Миллий гвардия тизимида янги жорий қилинган иккита йўналиш "Меҳрибонлик" болалар муассасалари билан ишлаш ҳамда Ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт ишлари бошқармаларнинг асосий вазифаларига алоҳида урғу берилди. 

Жойлардаги раҳбарлар томонидан қисқа муддатларда республика бўйича Меҳрибонлик уйлари директори ўринбосарлари ҳамда Чавандозлик мактаблари директори лавозимларига Миллий гвардия тизимида хизмат қилиб келаётган муносиб номзодлар ўрганилиб, ўрнатилган тартибда тайинланишлари юзасидан топшириқлар берилди. 

Қарорлар ижроси юзасидан ишлаб чиқилган йўл хариталарида кўрсатилган чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда бажарилиши ҳамда ушбу йўналишларда амалга ошириладиган ишларни ОАВ да мунтазам ёритилиб, буюк ўзбек халқининг “Битта фарзандга етти маҳалла ота-она” деган зарҳал ҳарфлар билан битилган ва бизгача маънавий мерос бўлиб етиб келган муқаддас қадриятларимизни  ёд олган ҳолда, меҳрибонлик уйларидаги болажонларга бўлган қарашимизни ва эътиборимизни ўзгартиришимиз кераклигини тарғиб қилиш учун Ахборот хизматига тавсиялар берилди.

Шунингдек, Оилавий болалар уйларини ташкил этишда фуқароларга кўмаклашиш ҳамда “Меҳр дафтари”га киритиладиган болаларни маънан, моддий ва ижтимоий қўллаб қувватлаш орқали уларнинг ёрқин келажагини яратиб бериш ишларини Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари билан биргаликда амалга ошириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Йиғилишда сўз олганлар томонидан давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган мазкур қарорларнинг тарихий аҳамиятига урғу берилиб, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун жорий қилинган ушбу янгича тизим, уларни ҳаётда ўз ўринларини топишлари ҳамда Миллий гвардия кўмагида улкан марраларга эришишлари учун муҳим омил бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Text to speech