Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети ҳақида: кеча ва бугун! Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Вон До Ён билан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология марказининг хизмат итлари МДҲ давлатлари чемпиони номинациясини қўлга киритди  / / “Миллий гвардия қўшинларида жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва таклифлар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди  / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия тизимидаги мутахассис-кинологлар билан «Дог-биатлон», "Мина қидириш" ва «Антитеррор» каби йўналишлар бўйича “Энг яхши кинолог” спорт мусобақаси ўтказилди  / / Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган "Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати" жанглари ўз ниҳоясига етди / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди / / “Миллий гвардия қўшинларида жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва таклифлар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Шахс фаолиятига таъсир этувчи психологик омиллар ҳамда ментал соғлиғини профилактикаси: Муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди / / Миллий гвардия минтақавий ўқув марказларида навбатдаги битирув кечалари бўлиб ўтди / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди / / “Энг яхши ватанпарварлик рухидаги қўшиқ” танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди // Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига Президент табриги // Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари Конференция йиғилиши бўлиб ўтди // “Темурбеклар мактаби” ва Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ўқувчиларининг ваъда бериш маросими бўлиб ўтди // Миллий гвардия махсус бўлинмалари билан тоғли ҳудудларда тактик-ўқув машғулотлари олиб борилди  // Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани  қўриқлаш бўлимига келиб тушган “Ташвиш” хабарига кўра воқеа жойига етиб борган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ томонидан  наркотик моддаларини яширишда гумон қилинган шахслар қўлга олинди

Ўз O'z Ру En

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31  йиллиги муносабати билан  Миллий гвардия  марказий девонида   тадбир бўлиб ўтди

Мазкур тадбирни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев кириш сўзи билан очиб бериб, барча ҳарбий хизматчи ва ходимларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини, тизим фахрийларини, шунингдек бутун халқимизни улуғ айём – “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрами” билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди.
Тарихан қисқа давр мобайнида жонажон Ўзбекистонимиз мустақил ва суверен давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, улкан тараққиёт йўлини босиб ўтгани ва унда Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси муҳим ўрин тутгани алоҳида таъкидланди.
Қомусимизнинг асосий принциплари умуминсоний қадриятларга асосланганлиги ва уларни ҳаётга тадқиқ этишда Давлатимиз раҳбари бошчилигида катта қадамлар қўйилгани алоҳида эътироф этилди. Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этиши ва уларга муносиб ҳаёт шароитини яратишдаги барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув ва ижтимоий кафолатлар ечими мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлган – Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституциясида ўз аксини топганига алоҳида урғу берилди.
Бу ислоҳотлар халқимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада ортишига хизмат қилса, Миллий гвардия ходимлари юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш билан халқимиз ишончини оқлаши зарурлиги таъкидланди.
Фикримизнинг мантиқий давоми сифатида Миллий гвардия қўмондони буйруғи ўқиб эшиттирилиб, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрами” муносабати билан тизимда фидокорона хизматлари билан сафдошларига намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар муносиб тақдирландилар.
Шундан сўнг сана муносабати билан “Конституция – бахтимиз қомуси” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди. Унда, Миллий гвардия қўмондонлиги, Ўзбекистон Республикаси Парламенти ахборот маркази ва ҳарбий прокуратура мутасадди раҳбарлари, шунингдек тизим ходимлари, фахрийлар ва таълим муассаса ўқувчилари иштирок этишди.
Маърузачилар томонидан жонажон Ўзбекистонимизнинг янги таҳрирдаги Конституцияси тўғрисида бериб ўтган кенг тушунчалари, тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотиб қизғин савол-жавобларга бой бўлди ва соҳа фахрийларининг эътирофига сазовор бўлди.

Text to speech