⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА

Халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 28 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, шунингдек, жамоат хавфсизлиги ва жиноятчиликнинг, жумладан ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
БМТ НЖБ минтақавий ваколатхонаси мутахассислари Миллий гвардия билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдириб, БМТ НЖБнинг 2020-2022-йилларда Ўзбекистонда амалга ошираётган ташаббуслари ҳақида батафсил маълумот бердилар. Шунингдек, мулоқот чоғида уюшмаган ёшларни спортга жалб этиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди.
Дўстона мулоқот руҳида ўтган учрашув якунлари юзасидан икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги амалий чора-тадбирлар Режасини биргаликда ишлаб чиқиш ҳамда ўзаро Англашув меморандуми лойиҳасини тайёрлаш бўйича келишувларга эришилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech