⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

ИККИ ҚАРДОШ ХАЛҚ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КЕНГАЙМОҚДА

Жорий йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони генерал-майор Р. Джураев ва Туркия Жандармерияси Бош қўмондони армия генерали Ариф Четин ўртасида онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда тили, дини, маданий қадриятлари бир бирига жуда яқин бўлган давлатларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстона алоқалар ҳозирги вақтда стратегик шерикчилик муносабатлари даражасида ривожланиб бораётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида Миллий гвардия ва Туркия Жандармерияси ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ўзаро тажриба алмашинув тадбирларини ташкил этиш, кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларида фикр алмашилди.

Самимий дўстона мулоқот руҳида ўтган учрашув сўнгида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech