ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 5 июнь куни Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев, АҚШМиссисипи штати Миллий гвардияси кумондони генерал-майор Б.Джинн бошчилигидагиделегацияси ва элчихона вакиллари билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Миллий гвардиясининг АҚШ томони билан ҳарбий ҳамкорлиги, шу жумладан Миссисипи штати Миллий гвардияси билан йўлга қўйилган икки томонлама алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилиб, мазкур йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш борасидаги муҳим масалалар муҳокама қилинган ҳолда қатор таклифлар доирасида ўзаро келишувларга эришилди.
Учрашув ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида бўлиб ўтди.