Пойтахтимиздаги 21,22-сонли ва Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчиларидан иборат жамоа Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Меҳрибонлик уйи жамоалари ўртасидаги спортнинг мини-футбол тури бўйича XVIII Халқаро турнирнинг мутлақ ғолиби бўлди! Ғалаба муборак бўлсин! / / Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Рустам Джураев ва Қирғизистон Республикаси Қуролли Кучлари Миллий гвардияси қўмондони полковник полковник Талантбек Ергешовлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтди / / "Еш гвардиячилар" ҳарбий спорт мусобақасининг ҳудудий босқичлари жойларда якунланмоқда / / Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Миллий гвардия тиббиёт ходимлари учун тантанали тадбир ташкил этилди / / Куни кеча Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан Чирчиқ шаҳар ҳарбий прокуратураси вакиллари билан биргаликда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан суҳбатлар ташкил этилди.//Термиз шаҳрида қўриқлаш бўлимлари шахсий таркиби билан йиғилиш ўтказилиб, унда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Ўз O'z Ру En

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари-Миллий гвардия бош қўмондони генерал-лейтенант Р.Жаксылыков бошчилигидаги делегация Тошкентга жавоб ташрифи билан келди.
Миллий гвардия марказий девонида Миллий гвардия қўмондони, генерал -майор Р. Джураев иштирокида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ва Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этди ва шу билан қаторда ҳудудий бошқармалар ҳамда вилоят ўқув марказлари бошлиқлари бўлса видеоконференцалоқа орқали қатнашди.
Учрашув давомида раҳбарлар икки қардош мамлакат ўртасида хавфсизлик ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Қозоғистон делегацияси раҳбари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам кўп асрлик дўстлик ва аҳил қўшничилик ришталарига асосланганини таъкидлади.
Учрашув якунида раҳбарлар бир қатор амалий чора -тадбирларни ўз ичига олган 2022-йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режасини имзолади.
Бундан ташқари, делегация аъзолари ташриф доирасида Жамоат хавфсизлиги университети, Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Ғалаба боғи, шунингдек, Миллий гвардиянинг бир қатор бўлинмаларига ташриф буюрди.
Ташриф анъанавий ҳамда дўстона муҳитда бўлиб ўтмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech