⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Ўзаро эришилган келишувга мувофиқ, жорий йилнинг 16-20 июнь кунлари Корея Республикаси Миллий полиция агентлигининг Бош комиссари Ким Чанг Ёнг бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистон Республикасида бўлиб турибди.

Мазкур ташриф давомида юқори мартабали меҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураевлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатларимиз ўртасида ўзаро ишончга асосланган дўстона мулоқот ўрнатилганлиги, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланаётганлиги ҳамда кўп қиррали ҳамкорлик кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Музокаралар давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида фикр алмашдилар, шунингдек, хавфсизлик ва кадрлар тайёрлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

Шу куннинг ўзида Миллий гвардия ва Корея Миллий полиция агентлиги, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ўртасида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик ҳужжатларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, хавфсизлик ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Корея Республикаси Миллий полиция агентлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва Корея миллий полиция университети ўртасида Англашув меморандумлари имзоланди.

Тадбир якунида идоралар раҳбарлари иштирокида брифинг ўтказилиб, унда идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, ташриф дастури доирасида Корея делегацияси Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази ва Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар таълим муассасаларининг инфратузилмаси, ўқув фаолияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва ҳарбий тузилмалар учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими билан яқиндан танишдилар.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech