Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети ҳақида: кеча ва бугун! Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Вон До Ён билан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология марказининг хизмат итлари МДҲ давлатлари чемпиони номинациясини қўлга киритди  / / “Миллий гвардия қўшинларида жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва таклифлар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди  / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия тизимидаги мутахассис-кинологлар билан «Дог-биатлон», "Мина қидириш" ва «Антитеррор» каби йўналишлар бўйича “Энг яхши кинолог” спорт мусобақаси ўтказилди  / / Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган "Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати" жанглари ўз ниҳоясига етди / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди / / “Миллий гвардия қўшинларида жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва таклифлар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Шахс фаолиятига таъсир этувчи психологик омиллар ҳамда ментал соғлиғини профилактикаси: Муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди / / Миллий гвардия минтақавий ўқув марказларида навбатдаги битирув кечалари бўлиб ўтди / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди / / “Энг яхши ватанпарварлик рухидаги қўшиқ” танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди // Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига Президент табриги // Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари Конференция йиғилиши бўлиб ўтди // “Темурбеклар мактаби” ва Ҳарбий-мусиқа академик лицейи ўқувчиларининг ваъда бериш маросими бўлиб ўтди // Миллий гвардия махсус бўлинмалари билан тоғли ҳудудларда тактик-ўқув машғулотлари олиб борилди  // Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани  қўриқлаш бўлимига келиб тушган “Ташвиш” хабарига кўра воқеа жойига етиб борган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ томонидан  наркотик моддаларини яширишда гумон қилинган шахслар қўлга олинди

Ўз O'z Ру En

ТУРКИЯ ЖАНДАРМЕРИЯСИ БИЛАН ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Туркия Республикаси Жандармерияси Бош қўмондони армия генерали Ариф Четин бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.

Миллий гвардия Марказий девонида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев  иштирокида меҳмонларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Шу билан бирга, ташриф режасига мувофиқ Миллий гвардия мажлислар залида икки томонлама ҳамкорлик масалаларига бағишлаган йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Туркия делегацияси аъзолари, Туркиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги ички ва хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчилар, қўмондон ўринбосарлари, Марказий девон бошқарма бошлиқлари, бригада командирлари, шунингдек, Жамоат хавфсизлиги университети ва Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув маркази раҳбарлари иштирок этдилар.

Миллий гвардиянинг худудий бошқармалари ҳамда минтақавий ўқув марказлари бошлиқлари видео-конференц-алоқа орқали қатнашдилар.

Икки томонлама музокаралар давомида раҳбарлар икки қардош мамлакат ўртасида дўстлик алоқалари шиддат билан ривожланиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб, хавфсизлик соҳасидаги идоралараро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат якунида томонлар хавфсизликни таъминлаш ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга шунингдек ўзаро тажриба алмашинув ташрифларини амалга оширишга келишиб олдилар.

Шундан сўнг кун давомида делегация аъзолари Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ғалаба боғи шунингдек Ички ишлар вазирлигига ташриф буюришди.

Ташриф анъанавий дўстона муҳитда давом этмоқда.

 

 

 

Text to speech