⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

Халқаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси Бош қўмондони генерал-лейтенант Р.Жаксылыков билан видеоконференц алоқа орқали мулоқоти бўлиб ўтди. 

Мулоқот давомида Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги яқин қўшничилик ва кўп асрлик дўстона алоқалар ҳозирги вақтда стратегик шерикчилик муносбатлари даражасида ривожланиб бораётганлигини таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаси Миллий гвардиялари ўртасида қалин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганлиги ва ўтган давр мобайнида бир қатор қўшма тадбирлар муваффақиятли амалга оширилганлиги қайд этилди.

Онлайн мулоқот давомида ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари хусусида фикр алмашилди.

Дўстона ва самимий мулоқот руҳида ўтган учрашув якунида Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, турли даржадаги тажриба алмашинув ташрифларини, шунингдек биргаликда қўшма амалий тадбирларни амалга ошириш борасида келишиб олдилар.


 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech