⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

БОЛАЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 9 августдаги «Eтим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5215-сон Қарори талабларини сифатли ва самарали амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джураев ва ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари М.Мамадзаде ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ЮНИСEФнинг “Болаларни ҳимоя қилиш” дастури раҳбари Антония Людеке, дастур маслаҳатчиси Сафинас Ахаева, Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари, полковник С.Мамаюсупов ва тизимнинг масъул раҳбар ходимлари иштирок этишди.
Суҳбат давомида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари мамлакатда Меҳрибонлик уйларини деинституционализация қилишга қаратилган ислоҳотларни, айниқса, болани қариндошлари оиласида тарбиялаш муҳимлигини юқори баҳолади.
Шу билан бир қаторда, М.Мамедзода Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига турар-жой муассасаларида болаларни реинтеграция қилиш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва халқаро стандартларга мувофиқ ўқув машғулотларини ташкил этиш, шунингдек, оилалар тарбиясига топширилган болаларни мониторинг қилишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Тадбир якунида томонлар келгуси йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзолашга келишиб олдилар.
Учрашув анъанавий ҳамда дўстона муҳитда ўтди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech