Ўз O'z Ру En

БАНКОМАТНИ ТУНАМОҚЧИ БЎЛГАН ШАХС ВОҚЕА ЖОЙИДА ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 28 октябрь куни тунги соат 03:34 да Оҳангарон шаҳар қўриқлаш бўлимига назоратга олинган объектларнинг биридан ташвиш хабар келиб тушган. Олинган хабарга кўра воқеа жойига зудлик билан етиб борган тезкор гуруҳ, Оҳангарон шаҳри А.Темур кўчасида жойлашган “Турон” банкига қарашли банкомат номаълум шахс томонидан, темир кескич ёрдамида бузилаётган вақтда қўлга олинган.
Ушбу шахс шаҳар ИИБга топширилиб, олиб борилган дастлабки суриштирув мобайнида, 24 ёшли фуқаро Қ.Ў эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech