Ўз O'z Ру En

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ЎРТАСИДА СПОРТНИНГ ПОЛО ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тизимида от спорти ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, тизимда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг иқтидорли фарзандларини ҳамда ушбу спортга қизиқувчан ёшларни саралаб, уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида бугунги кунда самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, куни кеча ҳарбий хизматчилар ўртасида от спортининг поло тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Қизғин ва ҳаяжонга бой бўлган баҳслар барчада катта таассурот қолдирди. Бу каби мусобақалар ҳарбий хизматчилар ўртасида мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech