Ўз O'z Ру En

ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР ЎРТАСИДА XXX СПАРТАКИАДА ДАСТУРИДАГИ ХИЗМАТ КЎПКУРАШ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Кенгашининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида XXX спартакиада дастуридаги Хизмат кўпкураш спорт тури бўйича мусобақалари ўтказилди.
Мазкур спорт беллашувида иштирок этган 10 та жамоа спортчилари 100м, 1000м, 3000мга югуриш, турникда тортиниш ва 100 метрга сузиш баҳсларида ўзаро ғолиблик учун куч синашди.
Ушбу тадбирнинг асосий мақсади, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг жисмоний тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда улар ўртасидаги жамоавий спортни ривожлантириш ва маҳоратларини юксалтиришдан иборатдир.
Мусобақада 30-40 ёшгача бўлган ва ундан катта ёш тоифаларида жамоада 7 нафардан иштирокчи беллашувларга киришди. Якуний натижаларга кўра Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари жамоаси учинчи, Миллий гвардия жамоаси иккинчи, Давлат хавфсизлик хизмати жамоаси эса биринчи ўринларни қўлга киритдилар. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан кубок, диплом, медаль ва эсталик совғалари топширилди. Шунингдек, якка тартибда ҳам ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, муносиб рағбатлантирилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech