Ўзбекистонлик спортчилар қўл жанги бўйича халқаро чемпионатда 18 та олтин медални қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида ҳам 1-ўринни эгаллашди. // Жамоат хавфсизлиги университети вакили лейтенант Алина Ҳакимова Триатлон бўйича Халқаро чемпионатда тўрт маротаба ҳам биринчи ўринни эгаллади. Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича ҳарбий хизматчилари эстафетада ғолиб чиқиб, биринчи ўринни қўлга киритишди.

Ўз O'z Ру En

Кейинги манзил 1939 йилда Наманган вилоятида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳри Сирғали туманидаги Соҳибқирон маҳалласида истиқомат қилувчи Равил Назарович Асқаровнинг хонадони бўлди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, 1943 йилда бутун Асқаровлар оиласи концлагер қамалида бўлган ва улар фақат икки йилдан сўнг, 1945 йилда озод қилинган.
Равил Назарович Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган.
Миллий гвардия қўмондони, туман ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, маҳалла фаоллари иштирокида Президентимиз табриги ўқиб эшиттирилиб, 15 миллион сўм бир марталик пул мукофоти ҳамда “Янги Ўзбекистон”рамзи акс эттирилган эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, меҳмонлар уруш фахрийсига эзгу тилаклар, сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва фаровон ҳаёт тилашди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech