ЮҚОРИ ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК- ЖАНГОВАР ШАЙЛИКНИНГ АСОСИДИР
Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди.
Термиз шаҳрида спортнинг волейбол тури бўйича Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат ўтаётган ходималар ўртасида “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти раиси кубоги мусобақаси ўтказилди.
Мазкур спорт мусобақаси муросасиз баҳсларга бой бўлиб, унда Миллий гвардия бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят ИИБ тиббиёт бўлими, вилоят Божхона бошқармаси ходималаридан иборат 5 та жамоадан, жами 40 нафар спортчилар қатнашди.
Халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан баҳолаб борилган ушбу мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринни Миллий гвардия бошқармаси жамоаси, 2-ўринни вилоят ИИБ жамоаси, 3-ўринни вилоят ИИБ тиббиёт бўлими жамоаси ходималари қўлга киритишди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.