Ўз O'z Ру En

"КЕЛАЖАГИ БАРКАМОЛ АВЛОД БОЛАЛАРИ"

Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи Муратов ва Шавқиевлар оилалари болалар шаҳарчасидан беш нафардан тарбияланувчиларни ўз оиласи бағрига олиб, эзгу ишга қўл урди.
Тадбир кўтаринки кайфиятда бошланиб, унда Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи кенгаши шу билан биргаликда маҳалла фаоллари қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятида шу кунга қадар Болтаевлар оиласи 5 нафар ўғил-қизларни ҳамда Жумаевлар оиласи 5 нафар тарбияланувчиларни ўз бағрига олиб, халқимизга хос меҳр-мурувватни намойиш этишган эди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech