Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия қўмондонлиги ва Тошкент давлат юридик университети ихтисослаштирилган махсус филиали талабалари иштирокида "Миллий гвардия ва ёшлар" шиори остида Ёшлар пресс-клуби бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиб бериш ва малакали кадр бўлиб етишишлари учун берилаётган кенг имкониятлардан тўғри фойдаланишга йўналтириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, пойтахтимизда ташкил этилган Миллий гвардия ва ёшлар иштирокидаги пресс клуб ҳам шулар жумласидандир. Битирувчи талабаларни касбга йўналтириш ҳамда ташкил этилган Жамоат хавфсизлиги университети фаолияти тўғрисида батафсил маълумот бериш мақсадида ўтказилган ушбу учрашув савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
Ёшлар билан кечган очиқ мулоқот давомида мутахассислар томонидан ўқувчиларни ва оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан берилган саволларга жавоб бериш билан бир қаторда ёшларнинг муаммо ва таклифлари диққат билан тингланди ва уларнинг ечимини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар шу жойнинг ўзида белгилаб олинди.
Асосийси талабалар ўқишни тамомлагандан сўнг мутахассисликлари бўйича кейинги фаолиятларини давом эттириш борасида кенг тушунчаларга эга бўлдилар. Шунингдек, анжуманда нафақат бундай учрашувлар, балки хизмат фаолияти билан ҳам бевосита таништириш борасида медиа турлар ташкил этилиши ҳам айтиб ўтилди.
Пресс клуб сўнгида фаол ёшлар ташаккурнома билан тақдирланиб, уларга эсдалик совғалар топширилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази Ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Шунингдек, 23-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари томонидан тайёрланган қўл меҳнати маҳсулотларидан ташкил этилган кўргазма ҳам талаба ёшлар хотирасида илиқ таассуротлар қолдирди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech