Ўзбекистонлик спортчилар қўл жанги бўйича халқаро чемпионатда 18 та олтин медални қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида ҳам 1-ўринни эгаллашди. // Жамоат хавфсизлиги университети вакили лейтенант Алина Ҳакимова Триатлон бўйича Халқаро чемпионатда тўрт маротаба ҳам биринчи ўринни эгаллади. Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича ҳарбий хизматчилари эстафетада ғолиб чиқиб, биринчи ўринни қўлга киритишди.

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия бўлинмаларига бириктирилган умумтаълим мактаблар ўқувчилари ўртасида "Ёш гвардиячи" ҳарбий –спорт мусобақасининг республика босқичига старт берилди

Ўқувчи ёшларни ватанга муҳаббат, ҳарбий бурчга садоқат руҳида тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, миллий гвардия тизимида хизмат қилишга қизиқтириш ва босқичма-босқич тайёрлаб бориш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақанинг биринчи кунида ёшлар 9 та шарт бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.
Тадбир давомида Ўзбек жанг санъати спортчиларини қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари ҳамда алоҳида кўргазмали намунали ҳарбий оркестр жамоасининг ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлари барчага кўтаринки кайфият бағишлади.
Ўқувчиларнинг кўрсаткичлари ҳакамлар ҳайъати томонидан холис баҳоланиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech