Ўзбекистон чемпионати мусобақасига тайёргарлик давом эттирилмоқда //Тошкент вилоятидаги дам олиш масканларида Миллий гвардия, ички ишлар ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан фуқаролар хавфсизлиги таъминланмоқда //Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижроси юзасидан республикамиз бўйлаб тарбияси оғир ва кўмакка мухтож ёшлар билан, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигидаги манзилли ишлар амалга оширилмоқда // Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун чақиртирилган юртимиз ўғлонлари "Ватанга қасамёд" қабул қилишди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ёш аскарлар ва уларнинг яқинлари иштирокидаги тантанали маросимлар бўлиб ўтди //  "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари жадаллик билан давом эттирилмоқда // Ташвиш тугмаси орқали келиб тушган хабарга кўра, Хоразм вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс, воқеа жойида қўлга олинди // Наманганда ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида югуриш марафони бўлиб ўтди // «Темурбеклар мактаби»: мардлик ва ватанпарварлик маскани //  Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Тошкентда Опен ФС 35 аралаш яккакурашлар бўйича катта турнир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия ходими Азамат Нуфтиллаев чемпионлик камарини қўлга киритди / / «қалқон» жамоат гуруҳи («қалқон») ўз фаолиятини бошлади / / миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида "Тўмарис издош" кўрик-танлови ўтказилди.) / / "Тарих мутахассиси", "ҳарбий қўшиқнинг энг яхши ижрочиси"танловларининг республика босқичи якунланди, Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар ходимлари ўртасида" энг яхши ёш ёзувчи «ва» энг яхши ёш шоир " / / "халқлар дўстлиги" саройида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди / /Нукусда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди / / “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз мамлакат!” профилактик тадбирлари доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги Университетида курсантлар қасамёд қабул қилди / / Миллий гвардия тизимида устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди //Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Миллий гвардия ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда 

Ўз O'z Ру En

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 30 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА НАВБАТДАГИ ЯНГИ БИНО ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Бугун 27 август куни Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида қуриб битказилган Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Шайхонтоҳур тумани қўриқлаш бўлими маъмурий биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Мазкур тантанали маросимда Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д.Раҳимова,Миллий гвардия мутасадди раҳбарлари,Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби ҳамда ушбу янги бинонинг қад кўтаришида яқиндан ёрдам берган ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Миллий гвардия қўмондони ўзининг кириш сўзида, байрам арафасида фойдаланишга топширилаётган ушбу янги бино шахсий таркиб учун муносиб совға эканлигини таъкидлаб, тантанали маросимга ташриф буюрган меҳмонларни ва саф тортиб турган барча Миллий гвардия ходимларини ҳамда улар орқали барча яқинларини Мустақиллигимизнинг 30 йиллик юбилейи билан самимий муборакбод этди.

Тадбир давомида сўз олганлар бугунги кунда Миллий гвардия бўлинмалари аҳоли гавжум жойларда, савдо марказлари ва бозорлар, кўнгилочар масканлар, истироҳат боғлари ҳамда оммавий тадбирлар жараёнида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулкларини ишончли қўриқлаш каби шарафли ва масъулиятли вазифаларни юқори савияда бажариб келаётганларига алоҳида урғу бериб, янги бинода яратилган бу каби имкониятлар барча ходимларга янада куч-қувват ва шижоат ато этишига ишонч билдирдилар.

Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондонининг буйруғига кўра, хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришган, фидойилиги ва жонкуярлиги билан сафдошларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларга “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони, “Маънавият аълочиси” кўкрак нишони ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ташриф буюрган меҳмонлар янги бино билан танишиш давомида, ўз тарихига эга бўлган ушбу бино ўтган асрнинг 30-йилларида меъморчиликнинг классицизм услубида бунёд этилганлиги ва маданий мерос объектлари рўйхатига киритилганлиги тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиб, уларда ушбу бинонинг тарихий ўзига хослиги сақланган ҳолда замонавий талаблар асосида таъмирлаганлиги катта таъсирот қолдирди.

Мазкур янги бинода навбатчилик қисми, Маърифат ва психолог хоналари, ошхона ҳамда фуқароларни қабул қилиш хоналари шунингдек, ходимларнинг хизмат қилиши, касбий маҳоратини ошириши учун ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган универсал очиқ ва ёпиқ спорт мажмуаларида бир вақтнинг ўзида спортнинг “Қўл жанги”, Бокс, Кроссфит, Дзюдо, мини футбол, волейбол ва баскетбол каби турлари бўйича машғулотлар ўтиш учун имкониятлар мавжуд.

Text to speech