Ўз O'z Ру En

ОММАВИЙ СПОРТ - СОҒЛИК ГАРОВИ!

Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳозирги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Шу мақсадда, Миллий гвардия тизимида фаолият олиб бораётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ташаббуси билан кўплаб спорт тадбирлари ташкиллаштирилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 14 апрель куни Юнусобод туман халқ таълими бўлими, Миллий гвардия ва Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти туман бўлинмаси ҳамкорлигида 86-сонли умумтаълим мактабининг 10,11-синф ўқувчи қизлари ўртасида спортнинг баскетбол тури бўйича туман биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.

Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтган мазкур мусобақа қизғин баҳсларга бой бўлди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, диплом ҳамда фахрий ёрлиқлар билан муносиб рағбатлантирилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech