Ўз O'z Ру En

ОТ СПОРТИ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Куни кеча Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, Туман ҳокимлиги, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда От спорти федерацияси билан ҳамкорликда Фарғона вилояти Учкўприк туманида от спорти турлари бўйича туман биринчилик мусобақалари ўтказилди.
Жойлардан ташриф буюрган 200 га яқин чавандозлар спортнинг “от устида пойга” ҳамда “улоқ-кўпкари” турлари бўйича ғолиблик учун кураш олиб бордилар.Шиддатли ва қизғин баҳсларга бой бўлган беллашув якунида ғолиб бўлган чавандозларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Айтиш жоизки, ёшларни мазкур мусобақалар орқали чавандоз-полвонлар этиб тарбиялаш, уларни миллий ва замонавий от спорти турларига қизиқтириш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech