Қуролли Кучлар тизимида ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Прокурор кубоги” учун кураш мусобақалари ўтказилди.
Аёллар ўртасида ўтган кураш баҳслари алоҳида эътиборга лойиқ бўлди. Мусобақада Миллий гвардия аёл ҳарбий хизматчилари ўзларининг руҳий барқарорлиги ва жисмоний етуклигини намоён этишди. Хусусан, 63 кг вазн тоифасида Азиза Умарова 2-ўринни эгаллади;
+63 кг вазн тоифасида Рахима Юлдашева 2-ўринни, Дилафруз Мамаджанова эса 3-ўринни қўлга киритди. Бу натижалар аёл ҳарбийларимиз нафақат хизматда, балки спорт майдонларида ҳам фаол эканини кўрсатмоқда.
Эркаклар ўртасидаги беллашувлар эса курашнинг барча жиҳатларини қамраб олган кескин ва таъсирли руҳда ўтди. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Шоберди Рустамов +90 кг вазн тоифасида маҳорат ва иродасини намоён этиб, 3-ўринни эгаллади.
“Прокурор кубоги” мусобақаси нафақат спорт, балки ҳамжиҳатлик, интизом ва юксак ватанпарварлик ғояларини тарғиб қилувчи муҳим тадбирга айланди.