Қўл жанги ва бокс бўйича Осиё чемпионатлари, шунингдек,"Янги нафас" югуриш мусобақаси ғолиблари Миллий гвардия қўмондони томонидан тақдирланди / / Навоий вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди / / Пиротехника воситалари савдосига қарши профилактик тадбирлар ўтказилмоқда/ / Миллий гвардия қўмондони раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.  / / Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида қўл жанги бўйича Осиё чемпионатида зафар қозонган спортчиларимиз тантанали кутиб олинди // Қўл жанги бўйича Осиё чемпионатида спортчиларимиз 6 олтин, 3 кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритиб, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Табриклаймиз! // Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган "Янги нафас"  спорт мусобақаси 1300га яқин спортсеварларни бирлаштирди // Тиббиёт ходимлари куни  муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. / / Миллий гвардия томонидан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида одоб-ахлоқ қоидаларига оид ўқув-семинари ўтказилди. / / Жиззах минтақавий ўқув марказида "Глобаллашув жараёнларида мафкуравий иммунитетни шакллантириш вазифалари" мавзусида ўқув-семинари ўтказилди / /  Фарғона минтақавий ўқув марказида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан ўқув-семинари ўтказилди / / Пойтахтимизда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан қидирувдаги шахс қўлга олинди / / Банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс воқеа жойида ушланди / / Қўйлиқ бозорида қаровсиз қолдирилган 3 ёшли болакай ўз яқинларига топширилди / /  Пойтахтимизда ҳарбий хизматчилар томонидан жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. / / Миллий гвардия ёшлар нигоҳида: Ҳарбий қисмда бир кун  / / Олмазор туманида маҳалла ёшлари ва ўқувчиларнинг мавсумий таътил кунларини мазмунли ва фойдали ўтказишларини ташкиллаштириш мақсадида ”Let’s learn our Construction in English” мавзусида машғулотлар ўтказилди / / Ҳарбий хизматчилар, ҳаваскор ва профессионал ижодкорлар учун танлов эълон қилинади / / Миллий гвардиянинг 85 нафар ҳарбий хизматчиси алвон берет кийиш ҳуқуқи учун синовлардан муваффақиятли ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида "Ўзбекистонда Конституциявий ислоҳотлар – халқчил, адолатпарвар давлат барпо қилиш йўлида" номли халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди./ / Ўзбекистонда оила ва хотин-қизларга психологик хизмат кўрсатиш ҳолати ва мавжуд муаммолар" мавзусида анжуман ўтказилди/ / Функционал кўпкураш Федерацияси томонидан имконияти чекланган болалар учун спорт тадбирлари ўтказилди / /  Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 13 ноябрь куни "Янги Ўзбекистон боғи"да "Янги нафас" югуриш спорт тадбирларини ўтказилиши режалаштирилмоқда// “Меҳр дафтари” тизими юзасидан амалга оширилган чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш ўтказилди //Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Фавқулодда ҳолат вазирликлари ҳамкорлигидаги тактик ўқув машғулоти ўтказилди // Ўзбек жанг санъати спорт тури бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида ўтказилаётган "Миллий гвардия қўмондонининг кубоги" мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилмоқда ва республика босқичига сараланмоқда / / Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларида "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" шиори остидаги маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. / / Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш бўйича "Долзарб 40 кунлик" бошланди./ / Ҳукумат қарори билан (598-сон, 14.10.2022 й.) "Давлат органлари ва ташкилотлари идоравий қоровуллик бўлинмаларининг ҳуқуқбузарлик ва ҳодисалар юзасидан ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларини хабардор қилиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди

Ўз O'z Ру En

ҚЎРИҚЛАШ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Миллий гвардия Қўриқлаш Бош бошқармасининг замон талабларига мос бўлган янги биноси Қўриқлаш хизматининг 70 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилди. Бу ўзига хос рамзий маъно касб этиб, Қўриқлаш ходимлари учун эсда қоларли воқеа бўлди.

Мазкур тантанали маросимда Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев, қўмондон ўринбосари, полковник М.Ғаниев, Беларусь Республикаси ИИВ Қўриқлаш департаменти бошлиғи, милиция генерал-майори А.Шепелев, тизим фахрийлари, шунингдек, Қўриқлаш бош бошқармаси шахсий таркиби ҳамда янги бинони қуришда иштирок этган пудратчи ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Генерал-майор Р.Джураев ўзининг кириш сўзида фойдаланишга топширилаётган ушбу янги бино шахсий таркиб учун муносиб совға эканини таъкидлаб, бунда яратилган шарт-шароитлар ва яратилган техник имкониятлар барча ходимларга янада куч-қувват ва шижоат бағишлашига ишонч билдирди.

Тадбир давомида Миллий гвардия қўмондонининг буйруғига кўра, меҳмонларга ва фахрийларга, шунингдек хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходимларга "Намунали хизматлари учун" ҳамда "Миллий гвардия фидойи ходими" кўкрак нишонлари, шунингдек, фахрий ёрлиқлар топширилди.

Шундан сўнг, рамзий тасма кесилиб, ташриф буюрган меҳмонлар янги бинода яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишдилар.

Хусусан, Қўриқлаш бош бошқармасининг янги ташкил этилган Ахборот таҳлил ва мониторинг маркази иштирокчиларнинг эътиборини тортди. Ахборот таҳлил ва мониторинг маркази катта ҳажмли кузатув экрани билан жиҳозланган, сўнги русумдаги ва етарлича хотира қувватига эга бўлган сервер қурилмалари ўрнатилган бўлиб, реал вақт режимида қўриқловдаги объектларга кириб-чиқишни ҳамда техник қўриқлаш воситаларининг жорий ҳолатини назорат қилиш, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳлар, ҳудудий бўлинмалар навбатчилик қисмлари фаолиятини кузатиб бориш, бошқариш, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан тезкор алоқа қилиш тизими билан таъминланган.

Шунингдек, бинода "Қўриқлаш бош бошқармаси тарихи музейи" ташкил этилган бўлиб, қизиқарли тарзда расмийлаштирилган экспонатлар, фотосуратлар, тарихий ҳужжатлар мамлакатда жисмоний ва техник қўриқлаш тарихини акс эттириб, 70 йиллик залворли йўлни босиб ўтган Қўриқлаш хизмати фаолиятидан ҳикоя қилади.

Тадбир сўнгида Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураевнинг Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қўриқлаш департаменти бошлиғи, милиция генерал-майори А.Шепелев бошчилигидаги делегация билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Халқаро ҳамкорликнинг тарихий саҳифаларидан ўрин олган ушбу учрашувда Қўриқлаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, ҳамкорликда янги техник қўриқлаш жиҳозлари, воситалари ва ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ходимлар малакасини ошириш масалалари атрофлича муҳокама этилди ва келишувларга эришилди.

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech