Ўз O'z Ру En

САМАРҚАНД ВА ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИДА ҲАМ ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳам оилавий болалар уйлари фаолияти йўлга қўйилди.
Китоб туманида истиқомат қилувчи Ҳақназаровлар оиласи Меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил-қизни олиб оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйган бўлса, Самарқанд шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар тарбияланувчини ўз қарамоғига олган Оқдарё туманида яшовчи Раҳимовлар оиласи ҳам шу каби эзгу ишга қўл урдилар.
Самарқанд вилоятида шу яқин кунлар ичида яна 4 та оилавий болалар уйи очилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз жорий қилинган янги тизим доирасида қисқа муддат ичида республикамиз бўйича 15 та Оилавий болалар уйлари фаолияти йўлга қўйилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech