Ўз O'z Ру En

ОТ СПОРТИГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР ОРТМОҚДА

Куни кеча Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан Вилоят ҳокимлиги, Туризм ва спортни ривожлантириш бошқармаси ва От спорти федерацияси билан ҳамкорликда от спорти турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мазкур мусобақада 200 га яқин чавандозлар, оммавий ахборот воситалари ва 3000 дан зиёд ёшлар томошабин сифатида иштирок этди.
Беллашув давомида мард ва жасур чавандозларимиз от спортининг янги турлари; “От устида ердан танга олиш мусобақаси”, “Жамоавий улоқ-кўпкари”,“От устида кураш” ҳамда оломон пойга” шартлари бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказиб, кучлилар ғолибликни қўлга киритди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech