Ўз O'z Ру En

ТУНГИ ВАҚТДА МАКТАБ БИНОСИДА ЮРГАН ШАХС АНИҚЛАНДИ

Жорий йилнинг 15 апрель куни тунги соат 02:35да Фарғона вилоятида Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси мониторинг марказига қўриқлов остида бўлган Қувасой шаҳарда жойлашган ўрта таълим мактабларнинг биридан “ташвиш” хабари келиб тушган.
Келиб тушган хабарга асосан тезкор гуруҳ етиб борганида, мактаб ҳудудида номаълум шахс мактаб биноси ойналарини синдирганлиги аниқланган.
Қувасой шаҳар ИИБ га олиб борилиб, ўтказилган дастлабки суриштирув давомида ушбу шахс Қувасой шаҳрида яшовчи фуқаро В.С. эканлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech