Ўзбекистонлик спортчилар қўл жанги бўйича халқаро чемпионатда 18 та олтин медални қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида ҳам 1-ўринни эгаллашди. // Жамоат хавфсизлиги университети вакили лейтенант Алина Ҳакимова Триатлон бўйича Халқаро чемпионатда тўрт маротаба ҳам биринчи ўринни эгаллади. Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича ҳарбий хизматчилари эстафетада ғолиб чиқиб, биринчи ўринни қўлга киритишди.

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Жураев, туман ҳокими, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари ҳамда ёшлар етакчиси уруш фахрийси Нина Антоновна Ананева истиқомат қиладиган “Иттифоқ” маҳалласига ташриф буюришди.

89 ёшни қаршилаган онахон Россияда туғилиб ўсган. Уруш бошланганда у саккиз ёшда эди. Аммо шунга қарамасдан Нина катталар билан тенг ишлади ва ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.
Давлатимиз раҳбарининг йўллаган байрам табригини, бир марталик пул мукофоти ҳамда совға-саломларни қабул қилиб, Нина Антоновна кўз ёшларини тия олмади. У давлатимиз раҳбарига, Миллий гвардия қўмондони билан бирга келган меҳмонларга эътибор, ғамхўрлик ва ҳурмат учун самимий миннатдорлик билдирди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech