Ўз O'z Ру En

ЁШЛАРНИНГ ОТ СПОРТИГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШЛАРИ ОРТМОҚДА

Республикамизда йилқичилик ва от спортини ривожлантириш мақсадида Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Оқолтин туман қўриқлаш бўлими ва Сирдарё вилояти чавандозлар мактаби ҳамда Сирдарё вилояти йилқичилик ва от спорти федерацияси билан ҳамкорликда Миллий гвардияси ихтисослаштирилган ўқув марказининг дала ўқув базасида мактаб ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшлар учун от спорт ўйинлари ва от устида кураш спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Тадбир давомида малакали чавандозлар томонидан ёш авлодга отнинг хусусиятлари, от миниш ва уни жиловлаш, парвариш қилиш ва боқиш сир-асрорлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Тадбир сўнгида ғолибликни қўлга киритган чавандозларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech