Ўзбекистон йигит-қизларини ёшлар куни билан табриклаймиз!//30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори  билан мукофотландилар. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси Абдураимов Елнур Нургалиевич "Мард ўғлон" давлат мукофотига муносиб кўрилди// .Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида, Туркия жандармерияси билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ва тажриба алмашиш юзасидан келишувларга эришилди // Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қошидаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи ва Ҳарбий мусиқа академик лицейи ўқувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. / / Пойтахтимизда ўғирланган мобил телефон ўз эгасига қайтарилди, Самарқандда Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан инсон ҳаёти сақлаб қолинди, Андижонда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан жиноятчилар қўлга олинди. Батафсил маълумотларга бизнинг сайтимиз орқали эга бўлишингиз мумкин / / Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари томонидан ўсмирлар ва имконияти чекланган ёшлар учун спорт тадбирлари ташкил қилинмоқда / / Эслатиб ўтамиз, Миллий гвардияда 1215 қисқа телефон рақами жорий қилинди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти "Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида "ги қарорни имзолади / / Президент Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди  / /“Бунёдкор” стадионида финал ўйинини 40 000 га яқин мухлислар томоша қилишди. Миллий гвардия, ички ишлар ва бошқа ҳамкор вазирлик ходимлари томонидан жамоат тартиби таъминланди. / /Миллий гвардиянинг 1215 қисқа рақамли телефон тармоғи фаолияти йўлга қўйилди / / “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети битирувчилари ёш офитцерларига тантанали равишда дипломлар топширилди // Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Буюк Британия Қироллик полки ҳарбий оркестрларининг ижодий учрашуви бўлиб ўтди / / Сирдарё вилоятида, Миллий гвардиянинг дала ўқув базасида ташкил этилган ҳарбийлаштирилган ёзги оромгоҳга навбатдаги ёшлар гуруҳи қабул қилинди. / / Тошкент вилояти ва шаҳрида фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этишда ҳамкор вазирликларнинг биргаликдаги ҳаракатлари юзасидан ўқув машғулотлари давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги университетининг битирув босқич курсантлари якуний давлат аттестациясини муваффақиятли якунладилар / /  Миллий гвардия минтақавий ўқув марказларида "Ҳарбий ватанпарварлик" оромгоҳлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда маҳаллий ёшлар ҳам ҳордиқ чиқариши мумкин / / Миллий гвардиянинг бир қатор фахрийлари фахрийлар ҳаракатини ривожлантиришдаги хизматлари учун илк бор “Миллий гвардия фаҳрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев бошчилигидаги делегация биродар Қозоғистон Республикасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Р.Джураев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Қозоғистон Республикасида бўлиб турибди.
Ташрифнинг биринчи куни Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси бош қўмондони, генерал-лейтенант Р.Жаксылыков билан учрашув бўлиб ўтди.
Икки идора раҳбарлари суҳбати чоғида жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш, қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш ҳамда ҳарбий кадрларни тайёрлашда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф дастури доирасида Ўзбекситон делегацияси аъзолари Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси фаолияти ва таркибий тузилмалари билан яқиндан танишди ҳамда Қўшинларни бошқариш маркази ва Мудофаа миллий университетида бўлишди.
Ташрифнинг муҳим воқеаларидан бири Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Е.Тургумбаев билан учрашув бўлди. Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланди.
Имзолаш маросимида томонлар ушбу Битимнинг имзоланиши иккитомонлама ҳамкорликни янада юқори даражага олиб чиқишини таъкидладилар.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг ташрифи анъанавий тарзда илиқ ва дўстона муҳитда ўтмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech