Пойтахтимиздаги 21,22-сонли ва Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли "Меҳрибонлик" уйи тарбияланувчиларидан иборат жамоа Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган Меҳрибонлик уйи жамоалари ўртасидаги спортнинг мини-футбол тури бўйича XVIII Халқаро турнирнинг мутлақ ғолиби бўлди! Ғалаба муборак бўлсин! / / Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Рустам Джураев ва Қирғизистон Республикаси Қуролли Кучлари Миллий гвардияси қўмондони полковник полковник Талантбек Ергешовлар ўртасида музокаралар бўлиб ўтди / / "Еш гвардиячилар" ҳарбий спорт мусобақасининг ҳудудий босқичлари жойларда якунланмоқда / / Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан Миллий гвардия тиббиёт ходимлари учун тантанали тадбир ташкил этилди / / Куни кеча Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кунида Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан Чирчиқ шаҳар ҳарбий прокуратураси вакиллари билан биргаликда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан суҳбатлар ташкил этилди.//Термиз шаҳрида қўриқлаш бўлимлари шахсий таркиби билан йиғилиш ўтказилиб, унда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Ўз O'z Ру En

ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон томони ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р. Джураев ҳамда Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал -лейтенант Б. Жамалзоданинг илк учрашуви видео-конференц-алоқа шаклида бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилдилар ва давлат хавфсизлиги, таснифланган давлат объектларини ҳимоя қилиш, шунингдек, олий ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва конструктив мулоқотни янада ривожлантиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.
Музокаралар натижасида бир қатор ўзаро ташрифлар, қўшма машқлар ва амалий машғулотлар ташкил этиш, шунингдек, хизмат кўрсатиш ва жанговар фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича тажриба алмашиш борасида келишувга эришилди.
Учрашув ўзаро тушуниш ва дўстлик муҳитида бўлиб ўтди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech