Андижон ҳамда Наманган вилоятларида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар топширилди.
Миллий гвардия Андижон ва Наманган вилоятлари бўйича бошқармаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари иштирокида олий ўқув юртларига кириш учун тавсияномалар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Унда Республика Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси сенатор Г.Марупова, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари С.Мамаюсупов, Республика Ҳарбий прокуратураси масъул ходими А.Абдураҳмоновлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ҳозирги кунда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтиб, ёшларни тавсиянома олганликлари билан самимий табриклашди.
Шундан сўнг,тизимда намунали хизмат қилаётган 68 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар тақдим этилди.