Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати (https://president.uz/uz/lists/view/7743) / / Навоий вилоятида Миллий гвардия ходимлари томонидан сертификатга эга бўлмаган пиротехника воситалари аниқланди / / Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида тадбир ташкил этилди / /   //    Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари қўл жанги федерацияси раиси - Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев томонидан Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Қўл жанги бўйича Жаҳон Кубоги” мусобақасида фахрли 1-ўринни эгаллаган спортчилар ва уларнинг мураббийлари муносиб рағбатлантирилди // Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг Туркия жандармериясига ташрифи якунлари тўғрисида // Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Жалгасбай Бердимуратов 87 кг вазн тоифасида ғолиб бўлди // 22 ноябрь – “Халқаро психологлар куни” муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида психологик таъминлаш фаолияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди // Янги Ўзбекистон боғида бўлиб ўтган Янги нафас умуммиллий ҳаракати доирасида “Талаба югур” оммавий югуриш мусобақаси ёшларни бир мақсад сари бирлаштирди // Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида иштирок этди / / Чет давлатларига кетган ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан он-лайн конференц алоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди / / Миллий гвардия тизимида кадрлар малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани / / Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия бошчилигида куч тузилмалари отлиқ бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди / / Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида / / 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам табриги / / Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 

Ўз O'z Ру En

Идоралараро мутахассис-кинологлар ўртасида илк маротаба “Хизмат итлари кўргазмаси” мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси куч тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мутахассис-кинологларининг билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг касбий маҳоратини баҳолаш, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиш, кинологларни танлаш, амалий тажриба орттириш, мазкур соҳада юқори натижаларга эришиш мақсадида жорий йилнинг 26-май куни Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети ҳудудида илк маротаба Идоралараро мутахассис-кинологлар ўртасида “Хизмат итлари кўргазмаси” мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақани Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларидан ташриф буюрган Халқаро Полиция Ассоциацияси вакиллари катта таассуротлар билан кузатиб боришди.
Унда Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат Божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассис кинологлари ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан иштирок этишди.
Мусобақа жараёнларида мутахассис-кинологларнинг жисмоний тайёргарлиги ва касбий маҳоратларига, шунингдек энг яхши кинологлар ҳамда экстремал вазиятларда лозим вазифаларни бажариш каби номинациялар бўйича хизмат итларини тайёргарлик даражаси баҳолаб борилди.
Қизиқарли шартлардан иборат беллашувлар жараёнларини Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган халқаро тоифадаги ҳакам Нина Макелова ҳакамлигида натижалар аниқланди. Унда иштирокчилар белгиланган қоидаларга кўра, иштирокчилар “Умумий дрессировка курси машқлар” (ўтир, тур, ёнимга, ёнимда, жойингда каби имо-ишора ва овозли буйруқлар бериш), “Ёрдамчига тегишли буюмнинг ҳиди бўйича уни танлаш” (машқни бажаришда ҳидла, изла буйруқлари) ва “Ёрдамчининг буюмини унга тегишли бўлган буюмнинг ҳиди бўйича танлаш” машқлари бўйича вазифаларни юқори аниқликда бажаришга ҳаракат қилишди.
Шунингдек, мутахассис-кинологлар махсус белгиланган майдонда 50 дан ортиқ 3 ойликдан 8 ёшгача бўлган Немис, Шарқий-европа, Ўрта Осиё ва Белгия (малинуа) овчаркалари ҳамда Лабрадор зотларига мансуб хизмат итларининг кўргазмасида зотдорлик даражаси бўйича беллашишди. Бир нечта шартларни ўз ичига олган ушбу мусобақа барча иштирокчилар учун ўзаро билим, малака ва тажриба алмашиш имконини берди.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра:
Буюмларни танлаб топиш йўналишида - Миллий гвардия жамоаси 1-ўринни, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жамоаси 2-ўринни, Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати жамоаси эса 3-ўринни эгаллашди.
Одамни топиш йўналиши бўйича - Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жамоаси 1-ўринни, Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати жамоаси 2-ўринни, Ички ишлар вазирлиги жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.
Умумий машқ курси ёналиши бўйича - Божхона қўмитаси жамоаси 1-ўринни, Ички ишлар вазирлиги жамоаси 2-ўринни, Миллий гвардия жамоаси 3-ўринни эгаллашди.
Кичик ва катта ёшли ит зотлари бўйича кўргазмасида Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси 1-ўринга сазовор бўлишди.
Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан кубок, медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.
Мазкур мусобақа Миллий гвардия, Халқаро Полиция Ассоциацияси ва Жамоат хавфсизлиги университети ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.

Text to speech