Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган сержантлар таркиби билан “Сержантлар форуми” ўтказилди  / / Ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ўзлаштирган билим ҳамда кўникмалари синовларда, юқори жанговар шайлик эса ўқув машқларда тобланади// Республика бўйлаб Миллий гвардия, прокуратура, ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимлари иштирокида қўшма профилактик тадбирлар давом этмоқда // “Янги Ўзбекистоннинг спортчи ҳарбий оиласи” шиори остидаги спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда. Миллий гвардия томонидан “Хавфсизликни таъминлашда хотин-қизларнинг ўрни” мавзусида Аёллар форуми ўтказилди // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган оʻқув маркази ва ФВВ ходимлари ҳамкорлигида ҳарбий хизматчилар билан Ёнгʻин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" доирасидаги ўқув-машғулоти ташкиллаштирилди. // Ҳуқуқий тайёргарлик ва кибермаданиятни юксалтириш масалаларида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасининг дала ўқув полигонида ҳарбий хизматчилар билан навбатдаги ўқув-йиғини бўлиб ўтди / / Андижон вилояти ёшлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича Миллий гвардия республика ишчи гуруҳи фаолияти / / Андижон вилояти ёшлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича Миллий гвардия республика ишчи гуруҳи фаолияти// Фарғона вилоятида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви доирасида Миллий гвардия мутасадди раҳбарларининг оталиққа олинган ҳудудий ёшлар билан очиқ мулоқот тарзидаги учрашуви бўлиб ўтди  / / Миллий гвардия ходимлари Сурхондарё вилоятидаги болалар фтизиатрия сиҳатгоҳида даволанаётган болажонлар ҳолидан хабар олди / / Пойтахтимиздаги "Киночилар саройи" залида Миллий гвардия ходимлари иштирокида «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган долзарб вазифалар ҳамда уларнинг амалий ижросига қаратилган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди // Республикамиз бўйлаб "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" давом этаётганлиги муносабати билан, Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ходимлари томонидан жамоат жойларида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда // Миллий гвардия ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди / / Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" доирасида республика бўйлаб Миллий гвардия ва фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қўшма тадбирлари давом этмоқда //22-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари дам олаётган болалар оромгоҳида “Янги Ўзбекистоннинг бахтли фарзандларимиз” шиори остида тадбир ташкил этилиб, унда Миллий гвардия қўмондони ёшлар билан дилдан суҳбатлашди. // Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича "Долзарб 30 кун" тадбирида Миллий гвардия фаол иштирок этмоқда. // “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги тадбирлар республика бўйлаб давом этдмоқда. Унда миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳам қатнашмоқда. Миллий гвардия давом этмоқда. // Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасининг дала ўқув полигонида батальон командирларининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирокида ўқув-услубий йиғин ўтказилди. // 2 июль – “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун” // Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан яратилган инновацион ҳамда рационализаторлик ишланмалар кўргазмаси ўтказилди // Миллий гвардиянинг минтақавий ўқув марказида навбатдаги битирув маросими бўлиб ўтди // Миллий гвардия инспектор-психологларининг икки ҳафталик ўқув-услубий йиғини ўз якунига етди 

Ўз O'z Ру En

Камондан отиш спорт тури бўйича халқаро мусобақада юқори натижа кўрсатиб, Париж-2024 ёзги олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган спортчилар қўмондонлик томонидан муносиб тақдирланди

Камондан отиш спорт тури бўйича жорий йилнинг 13-17 июнь кунлари Анталья шаҳрида бўлиб ўтган Якуний Жаҳон квалификацион турнирида Миллий терма жамоа аъзоси Садиков Амирхон турнирнинг барча баҳсларида рақибларини катта фарқ билан ютиб, биринчи ўринни эгаллади ва олтин медаль билан Париж-2024 ёзги олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Бу эса моҳир камончимиз томонидан қайт этилган тарихий натижа бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зиёдахон Абдусатторова ҳам Таиландда ўтган Париж-2024 лицензион турнирида муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз учун тарихда мазкур спорт турида илк Олимпиада йўлланмасини тақдим қилган эди.
Шу муносабат билан бугун Миллий гвардия қўмондони, Камондан отиш федерацияси раиси Р.Джураев мамлакатимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унинг ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб, спортнинг Камондан отиш спорт тури бўйича минтақавий ва халқаро турнирларни ташкил этилишида жонбозлик кўрсатиб келаётган спортчи ва мураббийлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида юқори натижаларни қўлга киритган моҳир мерганларимиз Садиков Амирхон, Абдусатторова Зиёда ҳамда хорижий мураббий Ким Мёнгсён, мураббийлар Савинова Ирина, Курвяков Антон, Арипова Гулнара, шу билан бир қаторда терма жамоага яқиндан психологик кўмак бериб келаётган мутахасислар Акбарова Комола, Рыбченко Ирина, Ким Юлияларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг III-даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони, қўл соатлари ва қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилди.
Шунингдек, ушбу тадбирда Марказий девон бошқарма бошлиқлари, соҳанинг масъул ходимлари ҳамда ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳам иштирок этиб, тарихий натижа билан қутлашди.
Ўз навбатида сўз олган спортчи ва мураббийлар мазкур эришилаётган ютуқлар замирида давлатимиз Раҳбари томонидан қаратилаётган эътибор ҳамда Камондан отиш федерациясида сўнгги йилларда яратилган шарт-шароитлар муҳим ўрин тутаётганлигини алоҳида тилга олиб, чуқур миннатдорчилик билдиришди.
Тадбир сўнгида Камондан отиш бўйича миллий терма жамоаси аъзолари билан келгусидаги истиқболли режалар муҳокама қилиниб, Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган Париж-2024 ёзги олимпия ўйинларига бор куч ва ғайратни сафарбар қилган ҳолда юқори натижаларни қўлга киритиб, давлатимиз мадҳиясини янграши ҳамда байроғимизни спортчилар томонидан юқорига кўтарилиши олий мақсад этиб белгиланди.

Text to speech