Ўз O'z Ру En

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН ВОЛОНТЁРЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Марказий девонида Миллий гвардия қўмондонлиги ва Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Мазкур ҳужжатга кўра томонлар ўртасида ижтимоий-сиёсий ва ғоявий-маърифий соҳаларда ижтимоий шериклик муносабатлари мустаҳкамланади ва кучайтирилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун кучларни бирлаштирган ҳолда мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланилади.

Ушбу ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум томонларнинг келгусидаги фаолиятларида ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини беради. Томонларнинг келишувига кўра ушбу ҳужжатнинг амал қилиш муддати доимий ҳисобланади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech