⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҚЎМОНДОНИ КАМОНДАН ОТИШ ФЕДЕРАЦИЯСИГА РАҲБАР ЭТИБ САЙЛАНДИ

Бугун Туризм ва спорт вазирлигида Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари конференция йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири А.Абдухакимов, Миллий олимпия қўмитаси раиси Р.Шоабдурахмонов, Миллий гвардия қўмондони, генeрал-майор Р.Джураев мутасадди ташкилотлар вакиллари, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган делегатлар ҳамда мураббийлар ва бошқа мутахассислар қатнашди.

Йиғилишда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун зарур инфратузилма ва қулай шарт-шароитлар яратиш, камондан отиш спорт турини юртимизда янада ривожлантириш ҳамда мамлакат спортчиларининг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирокини таъминлаш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири эканлиги, бу борада аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилиши лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, йиғилишда сўзга чиққанлар камондан ўқ отиш спорт тури - миллий спорт тури эканлигини алоҳида таъкидлаб, мазкур спорт турига қаратилаётган эътибор миллий қадриятларимизнинг тикланишига ва бу орқали ёшларимиз қалбида ватанпарварлик ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилиши, бу эса давлатимизнинг мазкур йўналишдаги ислоҳотларининг бош мезони эканлигини айтиб ўтишди.

Шундан сўнг, кун тартибига мувофиқ, федерация томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди, сўнгра Камондан отиш федерацияси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.Джураев номзоди таклиф этилиб, делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Йиғилиш сўнгида, янги сайланган федерация раиси билдирилган ишонч учун иштирокчиларга миннатдорчилик изҳор этиб, Давлатимиз Раҳбарининг 2021 йил 17 июндаги Қарори талаблари асосида камондан отиш спорт турини оммалаштириш ва ривожлантиришда барча куч ва имкониятларни ишга солишини билдирди.

Шунингдек, келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасининг қисқача мазмун-моҳияти билан таништириб, асосий эътибор Парижда бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига лицензияларни қўлга киритиш ҳамда спортчиларимизнинг совринли ўринларни эгаллашига эришишга қаратилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз Миллий гвардия қўмондони 2020 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раҳбари этиб тайинланган эди, шунингдек Миллий гвардия қўмондони ташаббуси билан жорий йилнинг август ойида Функционал кўпкураш федерацияси фаолияти йўлга қўйилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech