Тошкент шаҳар «Қўриқлаш» бошқармасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди. // Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасида ўқувчи ёшлари иштирокида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди. Тадбирнинг иккинчи қисмида умумтаълим мактабларининг 9-11-синф ўқувчилари иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди. // Ўқувчилар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун баҳслар секторлар кесимда босқимча-босқич давом этмоқда. // Ёш гвардиячилар ҳарбий-ватанпарварлик синфи очилди // Чиноз тумани Авғон маҳалласида жойлашган 26-сонли умумтаълим мактабида Миллий гвардия ташаббуси билан Мудофаа вазирлиги, Мактабгача ва мактаб бўлими ва ички ишлар бўлими ҳамкорлигида "Ёш гвардиячилар" синфи ташкил этилди. // Озарбайжон ички ишлар вазири ўринбосари – Ички қўшинлар қўмондони генерал-лейтенант Шаҳин Мамедовнинг Ўзбекистонга ташриф буюрди // Тоғ бағрида дам олувчиларнинг масъулияти // Ўзбекистон чемпионати мусобақасига тайёргарлик давом эттирилмоқда //Тошкент вилоятидаги дам олиш масканларида Миллий гвардия, ички ишлар ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан фуқаролар хавфсизлиги таъминланмоқда //Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижроси юзасидан республикамиз бўйлаб тарбияси оғир ва кўмакка мухтож ёшлар билан, ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ҳамда маҳалла еттилиги ҳамкорлигидаги манзилли ишлар амалга оширилмоқда // Миллий гвардия тизимларида муддатли ҳарбий хизмат ўташ учун чақиртирилган юртимиз ўғлонлари "Ватанга қасамёд" қабул қилишди. Шу муносабат билан республикамиз бўйлаб барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларда ёш аскарлар ва уларнинг яқинлари иштирокидаги тантанали маросимлар бўлиб ўтди //  "Қўриқлаш" бош бошқармасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари жадаллик билан давом эттирилмоқда // Ташвиш тугмаси орқали келиб тушган хабарга кўра, Хоразм вилояти қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан банкоматни ўмармоқчи бўлган шахс, воқеа жойида қўлга олинди // Наманганда ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида югуриш марафони бўлиб ўтди // «Темурбеклар мактаби»: мардлик ва ватанпарварлик маскани //  Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Тошкентда Опен ФС 35 аралаш яккакурашлар бўйича катта турнир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия ходими Азамат Нуфтиллаев чемпионлик камарини қўлга киритди / / «қалқон» жамоат гуруҳи («қалқон») ўз фаолиятини бошлади / / миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида "Тўмарис издош" кўрик-танлови ўтказилди.) / / "Тарих мутахассиси", "ҳарбий қўшиқнинг энг яхши ижрочиси"танловларининг республика босқичи якунланди, Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар ходимлари ўртасида" энг яхши ёш ёзувчи «ва» энг яхши ёш шоир " / / "халқлар дўстлиги" саройида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди / /Нукусда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди / / “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз мамлакат!” профилактик тадбирлари доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги Университетида курсантлар қасамёд қабул қилди / / Миллий гвардия тизимида устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди //Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Миллий гвардия ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда 

Ўз O'z Ру En

МЕҲРГА МУҲТОЖ БОЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН КЕНГ ИСЛОҲОТЛАР

Жорий йилнинг 4 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясини раиси Қ.Рафиқов раислигида Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчисининг ўринбосари О.Салиев, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари, Миллий гвардия ҳамда бошқа мутасадди идораларнинг раҳбар ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида "Аёллар дафтари"нинг иккинчи босқичи доирасида амалга ошириладиган вазифалар ҳамда Меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланаётган қизларнинг муаммолари, эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш, орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, масъуллар олдига бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан сўз олган Миллий гвардия  қўмондони Р.Джураев бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни айниқса, меҳрга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг ислоҳотларга тўхталиб ўтди. 

Мавзу доирасида,  юртбошимиз раислигида 28 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши ёдга олиниб, унда кам таъминланган оилалар ҳамда меҳрибонлик уйларида истиқомат қилувчи болаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилганлиги, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан ушбу йўналишда йўл қўйилган камчиликларга танқидий баҳо берилганлиги ва бу борада янги тизим жорий қилиниб, бунга Миллий гвардия масъул этиб белгилангани тўғрида  фикр юритилди.

Шундан сўнг, ҳозирда Миллий гвардия томонидан меҳрибонлик уйлари фаолиятини янада такомиллаштириш, бу йўналишда туб ислоҳотларни жорий этиш ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилган ишларга тўхталиб ўтилди. Улар:

“Меҳрибонлик уйлари” ва “Болалар шаҳарчалари”га Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ҳар бир гуруҳга малакали офицер ва психологлар бириктирилаётганлиги;

Шунингдек, болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Миллий гвардиянинг ҳарбий қисмлари, полигонлари, “чавандозлар мактаблари”га олиб чиқиб, ҳарбий техникадан фойдаланишга, от спортига ўргатиш, улар учун якка кураш, футбол, сузиш, теннис, шахмат каби спорт тўгаракларини ташкил этиш;

меҳрибонлик уйларига бириктирилган ҳарбий хизматчи ва ходимларни болалар билан ишлашга ўқитиш;

болаларга тарбия бериш, уларни хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спортнинг нуфузли турлари билан шуғулланишларини ташкил этиш бўйича мутлақо янги методикаларни ишлаб чиқиш;

буюк аждодларимизни маънавий меросларини ўрганиш ва  ички туризмни кенг жалб этиш мақсадида Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Термиз каби қадимий шаҳарларга саёҳатлар ташкиллаштириш;

ушбу болалар орасидан келгусида “Темурбеклар мактаблари”га, Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга қабул қилинишини йўлга қўйиш;

ҳокимликлар билан бирга 14 ёшдан юқори ўғил-қизларни, энг талаб юқори касбларга ўргатишни йўлга қўйиш;

васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болалар аҳволи, уларнинг оилавий шароитидан ҳафталик хабар оладиган тизим яратиш;

“Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш орқали уларни  Ватанимизнинг чинакам посбонлари этиб етишиб чиқишлари учун барча куч имкониятларни сафарбар этиш, асосий вазифалардан бири этиб белгилаб олинганлиги таъкидланди.

Миллий гвардия қўмондони ўз маърузаси якунида Муҳтарам Президентимиз томонидан қўйилган вазифаларни ҳамкор ташкилот ва идоралар билан биргаликда юқори савияда бажарилишига, меҳрга муҳтож болаларни жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари ҳамда уларнинг ватанпарварлик руҳида камол топишларига ишонч билдирди.

Text to speech