Ўз O'z Ру En

МУЗЕЙЛАР – ТАРИХ ҲАҚИҚАТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ихтисослаштирилган ўқув марказида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, маданий-маънавий ҳордиқ чиқаришлари, дам олиш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Ғалаба боғи”га экскурсия уюштирилди.
Ташриф давомида муддатли ҳарбий хизматчилар “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ва “Шон-шараф” давлат музейининг экспонатлари билан яқиндан танишиб, ота-боболаримизнинг иккинчи жаҳон уруши вақтида асосий фронтда кўрсатган қаҳрамонликлари, мардонавор хатти-ҳаракатлари қайд этилган тарихий ҳужжатлар, уларнинг суръатлари ва улар тўғрисидаги маълумотларга эга бўлдилар.
Иккинчи жаҳон уруши давридаги шонли тарихимиз акс этган мазкур маскан барча ҳарбий хизматчиларнинг хотирасида илиқ таассурот қолдирди.
Бу каби саёҳатлар муддатли ҳарбий хизматчиларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бирга уларни келажакда комил инсон бўлиб етишишга хизмат қилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech