Ўз O'z Ру En

ЎҒИРЛИКНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар темир-бетон конструкциялар заводи унитар корхонасидан яширин равишда узунлиги 40 метр, умумий баҳоси 1.400.000 (бир миллион тўрт юз минг) сўм бўлган юқори электр токи кабелини олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушбу йўналишда хизматда бўлган Миллий гвардия қўриқлаш бошқармасининг тезкор гуруҳи ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ушбу шахс далилий ашёлар билан Қўриқлаш бўлими маъмурий биносига олиб келиниб шахсига аниқлик киритилганда, Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи 1972 й. т. фуқаро Н.И. эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда Янгиер шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech