Ўз O'z Ру En

ОТ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА БЎЛИБ ЎТДИ

Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси Данғара тумани қўриқлаш бўлими, Туман ҳокимлиги, Улоқ-кўпкари федерацияси, “Ватанпарвар” ташкилоти, Данғара тумани ИИБ ҳамда туризм ва спорт бўлими ҳамкорлигида Қўриқлаш хизмати ходимлари, ҳудудлардан келган чавандозлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида жамоавий улоқ кўпкари ва “Поло” мусобақаси ташкил этилди.
Тадбирда 30 нафар Данғара тумани Қўриқлаш бўлими ва Данғара тумани ИИБ ходимларининг фарзандлари, 20 нафар ҳудуддаги уюшмаган ёшлар ва 30 нафарга яқин маҳаллий от ишқибозлари иштирок этишди.
Қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу мусобақада полвонларимиз от устида ўз маҳорат ва қобилиятларини намоён этдилар. Ғолиб бўлган иштирокчилар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech