⚡️2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини белгилаш ва уни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди / Тажовузкорни ҳибсга олган Янгийўл тумани Қўриқлаш хизмати ходимлари рағбатлантирилди / Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан öтказилмоқда / Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт ва маданий тадбирлар ташкил этилмоқда
Ўз O'z Ру En

Пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосини олдини олиш бўйича мамлакатимиз бўйлаб Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлар томонидан рейд тадбирлари давом эттирилмоқда

Шу каби тадбирлар Тошкент шаҳар Бектемир туманида ўтказилиб, 2002 йилда Жиззах вилоятида туғилган фуқаро Э.Л. томонидан 1 200 дона “Британик” ва 10 дона “Динамит” номли пиротехника воситаларини пуллаш учун “Компасс” савдо мажмуаси ёнига келганида белгиланган тартибда холислар иштирокида тўхтатиб қолинди.
Навоий вилоятида эса Самарқанд вилоятида туғилган 22 ёшли фуқаро Қ.Р. нинг “Самарқанд” кафеси олдида 28 800 дона “Британик” номли пиротехника воситасини сотиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилган.
Шунингдек, Наманган шаҳрида жойлашган “Зебо” савдо мажмуаси олдида ўзининг шубҳали ҳаракатлари билан кўзга ташланган фуқаро А.А. 6 000 дона “Новый век” номли пиротехника воситаларини ёнида олиб юрганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ўрнатилган тартибда олиб қўйилган.
Юқорида кўрсатиб ўтилган барча ҳолатлар юзасидан ҳозирда Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларининг тегишли Суриштирув бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг ноябрь ойида республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан 3 125 950 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний сотилиши олди олинган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech