Ўзбек тили байрами билан юртдошларимизни табриклаймиз! / / Санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида маълумот олиш учун Telegram-бот ишга туширилди / / 1354 йилда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисида ҳисобот / / Миллий гвардия Ички ишлар бошқармаси билан биргаликда санитария ва экология соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаш бўйича рейдлар ўтказмоқда / / Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Миллий гвардия органлари томонидан кўриб чиқиладиган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маъмурий иш юритиш масалалари бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди // Мини-футбол ва камондан отиш бўйича мусобақаларнинг саралаш босқичида ғолиб бўлган ёшлар Миллий гвардия кубоги мусобақасида қатнашишади // Ижтимойи ҳимоя: ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди //Тошкентда Опен ФС 35 аралаш яккакурашлар бўйича катта турнир бўлиб ўтди, унда Миллий гвардия ходими Азамат Нуфтиллаев чемпионлик камарини қўлга киритди / / «қалқон» жамоат гуруҳи («қалқон») ўз фаолиятини бошлади / / миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида "Тўмарис издош" кўрик-танлови ўтказилди.) / / "Тарих мутахассиси", "ҳарбий қўшиқнинг энг яхши ижрочиси"танловларининг республика босқичи якунланди, Ҳарбий хизматчилар ва Қуролли кучлар ходимлари ўртасида" энг яхши ёш ёзувчи «ва» энг яхши ёш шоир " / / "халқлар дўстлиги" саройида жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қўшма ўқув-тактик машғулотлар ўтказилди / /Нукусда ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди / / “Хавфсиз маҳалла-хавфсиз мамлакат!” профилактик тадбирлари доирасидаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар давом этмоқда / / Жамоат хавфсизлиги Университетида курсантлар қасамёд қабул қилди / / Миллий гвардия тизимида устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди //Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Миллий гвардия ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда 

Ўз O'z Ру En

Республикамиз бўйлаб Миллий гвардияга бириктирилган 56 та умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган "Ёш гвардиячи" ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичи якунланди ва ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.

Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб, юртбошимиз томонидан ушбу йўналишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий этилиб,унда аниқ мақсад ва истиқболли режалар белгилаб берилган.
Мазкур йўналишда Миллий гвардия томонидан амалга оширилиб келинаётган кенг кўламли ишлар қатори, республикамиз бўйлаб Миллий гвардияга бириктирилган 56 та умумтаълим мактабларининг махсус синф ўқувчилари ўртасидаги "Ёш гвардиячи" ҳарбий-спорт мусобақасининг, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Ёшлар иттифоқи ва Миллий гвардия ҳамкорлигида ўтказиб келинаётганлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Жорий йилда ҳам мазкур мусобақа вилоятларда юқори савияда ташкиллаштирилиб, муваффақиятли ўтган 16 та жамоа республика босқичига етиб келди ва ушбу йил илк маротаба Сирдарё вилояти Бахт шаҳридаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси жамоаси ҳам қўшилди. Ўқувчиларнинг интеллектуал билимлари, жисмоний ва жанговар кўникмалари бўйича ўзаро қизғин беллашувлар остида ва дўстона рухда давом этган ушбу мусобақа ўз якунига етди ва ғолиблар аниқланди.
Ғолиб жамоаларни тантанали тақдирлаш маросимида Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, Халқ таълими вазирининг ўринбосари В.Ражабов, Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши вакили ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этишди.
Мазкур мусобақада 3-ўринни эгаллаган Андижон вилоятининг 48-мактаб жамоаси, 2-ўринни эгаллаган Қорақалпоғистон Республикасининг 18-мактаб жамоаси ва 1-ўринни эгаллаб мутлақ ғолиб бўлган Навоий вилоятининг
1-мактаб жамоаси ўқувчиларига диплом, кубок ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган ўқувчилар ва жамоа таркиби турли номинациялар бўйича муносиб тақдирландилар.
Мазкур тадбирларни ўтказишдан асосий кўзланган мақсад, ёшларни ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, ўтказилаётган мазкур мусобақалар орқали уларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, қобилияти ва истеъдодларини рўёбга чиқариш ҳамда ҳаётга тўғри йўналтиришдан иборат.

Text to speech