Сирдарё вилоятида жойлашган банкоматлардан бирини очишга уринган шахс воқеа жойида қўлга олинди.
Жорий йилнинг 22 январь куни соат 20:24да Мирзаобод туманида жойлашган "АТБ Агробанк"га қарашли 24/7 банкоматдан Сирдарё вилояти мониторинг марказига "ташвиш" хабари келиб тушган.
Келиб тушган хабарга кўра, бириктирилган ҳудудга тезкор гуруҳ етиб борган ва банкоматнинг эшигини очишга уринаётган номаълум шахс воқеа жойида қўлга олинган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида ушбу ҳуқуқбузар андижонлик 23 ёшли фуқаро Ҳ.М эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув ишлари вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилмоқда.